Қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган ҳунармандчилик санъати неча минг йиллик тарихга, ўзига хос ижодий мактаб ва анъаналарига эгалиги билан дунёга машҳур.

Ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, кулолчилик, зардўзлик, созгарлик, кандакорлик, заргарлик бўладими, нафақат маҳаллий аҳоли балки, хорижликларнинг ҳам эътиборини тортади.  

Шунга кўра, Беларуснинг тарихий ва табиий гўзаллиги билан машҳур ҳудуди бўлган Брест вилоятидаги миллий боғида юртимиз ҳунармандларининг кўргазмалари ташкил этилди.

Унда Ўзбекистоннинг халқ амалий санъати устаси, таниқли кулол Бахтиёр Назиров иштирокида ижодий маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Маҳорат дарсида иштирокчилар ўзбек кулолчилик санъатининг нозик жиҳатлари, сирли нақшлари ва бетакрор услублари билан танишдилар. Табиат қўйнида ўтган ушбу учрашув санъатга ошно қалбларни бирлаштирди.

Тадбир давомида яратилган асарлар, уларнинг ясалиш жараёни ва устанинг маҳорати ҳамманинг эътиборини тортди. Ташриф буюрганлар Ўзбекистон маданиятига катта қизиқиш билдиришди.

Бу нафақат ҳунар алмашинуви, балки икки халқ ўртасидаги дўстона ва маданий алоқаларнинг яна бир порлоқ саҳифасидир.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусда ўзбек кулолчилик санъати намойиш этилди