Байрам Бегай Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларни эътироф этди
Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай Самарқандга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Мирзо Улуғбек музей-расадхонасида бўлди.
Бу тарихий обидалар билан танишув чоғида олий мартабали меҳмонга аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, Самарқанднинг инсоният цивилизацияси ривожидаги ўрни ва айни пайтда юртимизда тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.



Албания Республикаси Президенти Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасига ташрифи давомида бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ва халқ амалий санъати намуналарини томоша қилиб, бой тарихга эга Янги Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигида тараққиётнинг муҳим босқичига чиққанини эътироф этди.
Албания Президенти Байрам Бегай Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетди.





Ғ. ҲАСАНОВ, А. ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари