Барқарор ривожланиш самараси
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “Xonqa billur salt” хусусий корхонасида тайёрланаётган ош тузи ва макарон маҳсулотлари харидорларга манзур бўлмоқда.
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “Xonqa billur salt” хусусий корхонасида тайёрланаётган ош тузи ва макарон маҳсулотлари харидорларга манзур бўлмоқда.2010 йилда уч ишчи билан фаолият бошлаган хусусий корхонада бугун ўттиздан зиёд киши доимий иш билан таъминланган. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Корхона ойига 1400 тоннадан ортиқ йодланган ош тузи, 50 тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхона раҳбари Дилшод Отажоновнинг айтишича, жорий йилда замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилгани маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш имконини берди. “Xonqa billur salt” маҳсулотларини экспортга чиқариш режалаштирилган.