Бағдод карвони йўлга чиқди
“Қўйлиқ“ деҳқон бозори яқинидаги автотураргоҳда водий вилоятларига йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларнинг айримлари нархларни кескин ошириб юборди.
“Қўйлиқ“ деҳқон бозори яқинидаги автотураргоҳда водий вилоятларига йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларнинг айримлари нархларни кескин ошириб юборди.
Албатта йўловчилар бундан норози. Шу сабабли тегишли мутасаддилар томонидан уларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.


Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Фарғона вилояти Бағдод тумани Ватанпарвар ташкилоти ташаббуси билан пойтахтдаги бағдодликлар бепул уйларига олиб кетилмоқда.
– “Бағдод карвони“ хайрия акцияси доирасида туман ёшларини пойтахтдан бепул олиб кетиш мақсадида 8 та енгил автомашина ажратилди. Бу акцияни давом эттириш режалаштирилган, – деди Фарғона вилояти Бағдод тумани Ватанпарвар ташкилоти ходими Ҳусниддин Усмонов.


Йўловчилар манзилига эсон-омон етиб олиши учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари кузатиб боради.