“Axiom Space” билан космик ҳамкорлик кенгаймоқда
АҚШга амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Axiom Space” компаниясининг Халқаро ҳукумат ишлари бўйича катта директори Гарвей Макинтош ҳамда бизнесни ривожлантириш ва стратегик шериклик бўйича директори Нур Вард билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистонда космик технологиялар ва илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар космик миссияларда иштирок этиш, орбитал технологияларни жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.
Шунингдек, “Axiom Space” компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканини билдириб, 2026 йил 30 март – 1 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Space Technology Conference STC 2026” халқаро конференциясида платина ҳомий сифатида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мазкур учрашув космик соҳада илғор технологияларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва миллий илмий салоҳиятни оширишга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА