Автоспрортчиларимиз "Asia Auto Gymkhana Championship 2026"да ғолибликни тантана қилди
Пойтахтимиз Тошкентда 8 та давлатнинг 32 нафар маҳоратли авто спортчилари иштирокида ўтказилган "Asia Auto Gymkhana Championship 2026" мусобақасининг иккинчи босқич мусобақалари якунланди.
Мусобақанинг барча йўналишларидаги баҳслар “Chevrolet Onix” автомобилларида ўтказилиб, иштирокчилар учун тенг техник шароит яратилганлиги пойгаларнинг муросасиз кечишини таъминлади.
"Asia Auto Gymkhana Championship 2026" мусобақасининг иккинчи босқич якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Отабек Мадалиев эркаклар ўртасида 2-ўринни, Саминахон Аҳмаджонова аёллар ўртасида 1-ўринни, Сабина Юсупова эса 3-ўринни эгаллади.

Жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик пойгачилар муваффақиятли қатнашиб, эркаклар жуфтлигида 3-ўрин, аёллар жуфтлигида ва аралаш жуфтлик мусобақаларида ҳамюртларимиз 2-ўринни қўлга киритди.
Халқаро мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий ҳисобда энг кўп очко жамғариб, 1-ўринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, "Asia Auto Gymkhana Championship 2026" мусобақасининг учинчи босқичи Гонгконгда бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА