Атроф-муҳитга масъулиятли муносабат
Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган “Табиатни асраш учун барчамиз бирдек жавобгармиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис депутати, партия фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов “Экологик муаммолар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди. Депутат экологик хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.
Мазкур тадбир иштирокчиларнинг экологик билимларини бойитиш ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

М.Комилова, ЎзА