Аср билан тенгдош онахон
Наманган вилояти Норин туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир асрлик умр йўлини босиб ўтган, ҳаётнинг қувонч ва синовларини мардона енгиб, кексалик гаштини сураётган Тожихон она Эралиева ҳолидан хабар олинди.
Инсон умри – бир тарих. Унинг ҳар бир йили ортида бир оила, бир авлод, қанча-қанча хотира ва ҳаётий сабоқлар мужассам. Ибратли ҳаёт йўлига эга Тожихон она ҳам бугун фарзандлари, набиралари ва яқинлари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Қодиржон Умаров, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Малика Тожибоева ҳамда масъуллар Тожихон она хонадонида бўлиб, муборак онахонни қутлуғ 100 ёши билан самимий қутлади, эзгу тилаклар билдирди.


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА