Асила Мирзаёрова Параосиё ўйинларида иккинчи бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 6 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза, жами 28 тага етди.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида 200 метрга югуриш финалида иштирок этган Асила Мирзаёрова гид-югурувчи Сардор Бахтиёров ҳамроҳлигида 25,96 сония натижа қайд этиб, иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, аёллар ўртасида F44/F64 классида диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган Анжелина Колесникова 30,10 метр натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалига сазовор бўлди.
Пара пауэрлифтинг бўйича ҳамюртимиз Насиба Тошпўлатова 50 килограмм вазн тоифасида кечган финал баҳсларида вакилимиз 123 килограмм оғирликни кўтариб, иккинчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА