АҚШ учун Европага йўл Португалиядан ўтадими?
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Португалияни Америка компаниялари Европа бозорига кириши учун “энг қулай дарвоза” деб атади. Лиссабондаги учрашувлар чоғи у икки давлат иқтисодий алоқалари ва НАТО доирасидаги ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Рубио Бош вазир Луиш Монтенегру билан учрашди. Давлат котиби Лажеш ҳарбий авиация қўналғасидан Эрон билан боғлиқ амалиётда фойдаланиш имкони учун Португалияга миннатдорлик билдириши кутилган эди. Мамлакатда мазкур базадан фойдаланиш қонунийлиги юзасидан саволлар пайдо бўлган: Прокуратура сўровни кўриб чиқмоқда, ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел эса АҚШга берилган рухсат халқаро ҳуқуқни бузувчи ҳаракатни қамраб олмаслигини айтган.
Рубио Лиссабон мудофаа харажатини оширишга интилишини ҳам олқишлаб, НАТО давлатлари ҳарбий салоҳиятини кучайтириши зарурлигига урғу берди. Унинг фикрича, ўтган йил Америка сармоядорлари Португалияга 20 миллиард доллардан кўп маблағ киритган, Маҳаллий компанияларининг АҚШдаги сармояси эса 2 миллиард доллардан ошган. Шунингдек, икки давлат идоралари гиёҳванд моддалар савдосига қарши шериклик доирасида сўнгги йилларда 200 тонна кокаинни мусодара қилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА