Ҳамкорлик йўлга қўйилади
Келишув доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида миллий рақслар тарғиботи ўтказилиб, тўгараклар ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан Ўзбекистон давлат хореография академияси ўртасида миллий рақсларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Келишув доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида миллий рақслар тарғиботи ўтказилиб, тўгараклар ташкил этилади.
Маълумки, академияда миллий рақслар бўйича таълим берувчи хореограф-ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари фаолият юритади. Шунингдек, академияда миллий рақсларга қизиқиши бўлган иқтидорли ўқувчиларни саралаш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этилган.
Томонлар ўқувчи-ёшларнинг хореография ва миллий рақсларга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун барча имкониятни ишга солади. Шу билан бирга, бошқа қўшма тадбирларни ўтказиб, ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиради.