Ғалла ўрим-йиғими бошланди
Мамлакатимизда бу йил 1 миллион 263 минг гектарда бошоқли дон етиштирилди.
Қишлоқ хўжалиги
Мамлакатимизда бу йил 1 миллион 263 минг гектарда бошоқли дон етиштирилди. Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 71 центнердан, жами 7 миллион тоннадан ортиқ ҳосил олиш режалаштирилган.
Жорий йилда кузги бошоқли дон экинларини етиштиришда давлатимиз томонидан 3,6 триллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ўз вақтида етказиб берилди.
Ўтган вақт давомида экилган ғалла майдонлари пешма-пеш суғорилиб, зарур агротехник тадбирлар бажарилди.
Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 10 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилдорлигини ҳар гектаридан қўшимча 20 центнерга кўпайтириш ҳамда 70 центнердан кам бўлмаган миқдорда бошоқли дон ҳосилини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланганди. Мазкур топшириққа асосан ғалла парвариши бўйича апрель ойида “Зарбдор 30 кунлик” эълон қилиниб, бир қатор муҳим агротехник тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, ғаллани азотли минерал ўғитлар билан қўшимча 150 килограммдан озиқлантириш, икки марта баргидан суспензия сепиш тадбири бажарилди. Бегона ўтларга қарши гербецидлар билан тўлиқ бир марта, “занг” касаллиги ва зараркунандаларга қарши икки марта фунгицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилди.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда республика бўйича буғдойзорларда мўлжалдаги ғалла ҳосили етиштирилди. Эндиги вазифа ушбу етиштирилган ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишдир.

Хусусан, ҳудудларда экилган ғалла навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 30 май, Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларида 5 июнь, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида 10 июнь, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 15 июндан ғалла ўрим-йиғими графиклари ишлаб чиқилган. Бу йил ғаллани қисқа муддатларда, нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ҳудудларда 3 минг 159 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилди.
Ушбу ғалла ўриш отрядларига 3 минг 712 та ғалла ўриш комбайни, 15,9 мингдан ортиқ дон ташиш автотранспорти, 2 мингга яқин трактор тиркама, 1 минг 772 та кўчма устахона, 1 минг 843 та ёқилғи ташиш транспорт воситаси ва 4 минг 222 нафар ички ишлар ходими бириктирилди. Бундан ташқари, ғалла ўрим-йиғими мавсумида комбайнларнинг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида 15,2 миллиард сўмлик эҳтиёт қисмлар захираси яратилган.
Жорий йил 30 майдан Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг айрим туманларида ғалла ўрим-йиғими ишлари бошланди.
Жорий йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун ҳам бирмунча синовли келди. Табиат инжиқликлари фермерлар фаолиятига ҳам сезиларли даражада ўз ҳукмини ўтказди. Аммо тадбиркор деҳқон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир. Соҳада эришилган ютуқларнинг асосий сабабларидан бири, бу тинимсиз изланиш ва уддабуронлик билан иш юритиш ҳисобланади.
Ғалла ўрим-йиғими бошланган бугунги кунда фермерларнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни асрашда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, бошоқли донни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, ғалла ўрими мавсумига жалб қилинадиган барча техника воситалари соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, шай ҳолатга келтирилди.
Вилоятда етиштирилган ғаллани йиғиб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, “Оҳангарондон” акциядорлик жамиятида “Ғалла – 2020” йиғим-теримига тайёргарлик бўйича семинар ўтказилди. Унда туманда ташкил этилган 22 та отряд раҳбари, мутасадди ташкилот, корхона вакиллари иштирок этди.
Жорий йилнинг 10 июнидан туманда ғалла ўрими бошланади. Шу сабабли, барча комбайнларнинг соз ҳолда эканини текшириш, қўшимча техникаларни жалб этиш, мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳудудда ташкил этилган махсус штаб ўрим даврида 24 соатлик иш режимида ишлаши керак бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Оҳангарон туманида 8 минг 110 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, бу йил давлатга ғалла топшириш режаси 19 минг 690 тонна этиб белгиланган. Ўрим мавсумига 22 та комбайн ва 50 га яқин юк ташиш машинаси жалб этилган.
Умуман олганда, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бу йилги ғалла ҳосили ўз вақтида йиғиб олинади. Бу эса ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириб, биринчи навбатда, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.