“Al Aziz Trade Impeks” маҳаллий бозордан экспортга йўл олмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги “Al Aziz Trade Impeks” МЧЖ 2025 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда бу ерда ип, бўёқ ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 30 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.
[gallery-29959]
Бу ерда 400 дан ортиқ маҳсулот тайёрланиб, маҳаллий бозорга етказиб берилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва ташқи бозорларга чиқиш мақсадида корхона томонидан яқин кунларда Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспортни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мазкур корхона маҳаллий саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА