Аҳолига қулайликлар яратилмоқда
2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш дастури доирасида Наманган шаҳрининг Дамбоғ ва Қодир Отамирзаев номли кўчаларида оқава сув тармоқлари тортилмоқда.
“Келажак мега строй” МЧЖ томонидан “Дамбоғ” МФЙда 2,5 километр узунликдаги оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилаётган бўлса, Наманган шаҳар “Ғишт кўприк” даҳасидан бошланувчи Қодир Отамирзаев кўчаси бўйлаб Қадамжой ва Соҳибкор маҳаллалари ҳудуди орқали 3,5 километр узунликдаги оқава сув тармоқлари барпо этилмоқда.
Лойиҳа якуни бўйича 56 мингга яқин аҳоли оқава сув тармоқларига уланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари бу ҳудудлардаги енгил саноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг ривожланиши учун ҳам мос шароит яратилиши назарда тутилган.
[gallery-19589]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА