Аҳоли даромадини ошириш устувор эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида 44 та маҳалла мавжуд бўлиб, ўзининг жойлашуви ҳамда имкониятлари асосида ҳар бир ҳудуднинг ўз драйвери шаклланган. Қайсидир маҳалла кўчатчилик, деҳқончилик, чорвачиликка ихтисослашган бўлса, айрим маҳаллаларда ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланган.
[gallery-17226]
Тумандаги Жаннатмакон маҳалласида 419 та хонадон бор. Ҳудуд аҳолиси асосан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланади. Ўтган 2023 йил давомида маҳаллада ишсизликни олдини олиш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 1,5 миллиард сўмга яқин кредит маблағи ажратилди ва 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бугун эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар дўкон расталаридан ўрин олган ва бозори чаққон.
Ҳар бир хонадонда қўшимча даромад манбаи яратиш бугуннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу борада Хонқа тажрибасини йўлга қўйиш бўйича эса манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов ушбу жараёнда кўмакчи бўладиган таъминотчилар билан мулоқот олиб борди. Хусусан, хонадонларда етарли шароит яратишда асосий воситалар, яъни асалари уялари, товуқ ҳамда бедана катаклари билан таъминлаш борасида дурадгор усталар фикри ўрганилди. Aҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, бу каби маҳсулотлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА