Агросаноат ривожи – замон талаби
Марказни замонавий жиҳозлаш мақсадида Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинида икки йилча олдин 15,3 гектар ерда умумий қиймати 69,6 миллиард сўмлик “Хўжайли Агросаноат маркази” масъулияти чекланган жамияти иншооти қурилиб фойдаланишга топширилган эди.

Марказни замонавий жиҳозлаш мақсадида Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Бугунги кунда марказ қошидаги иссиқхонада гектарига 50 тоннадан помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштирилмоқда. Ушбу маҳсулотлар нафақат ички бозорга чиқарилаётир, балки Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда.

Корхонада ташкил этилган логистика марказидаги 2710 тонналик музлатгич ускуналари маҳсулотларни узоқ муддат сақлаш имконини беради. Шунингдек, бу ерда дон, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш линиялари ҳам мавжуд.

Марказда 80 кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг унумли меҳнат қилиши, дам олиши учун барча шароит яратилган.