Абдусатторов ва Синдоров “Esports World Cup” саралаш баҳсида дона суради
Маълумки, маҳоратли шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров киберспорт бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги саралаш мусобақаларида муваффақиятли иштирок этмоқда.
Бугун, 23 апрель куни киберспорт бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини ўтайдиган “Chess.com Open-2026” мусобақаси бошланади.

Бугунги навбатдаги саралаш мусобақасида Н.Абдусатторов АҚШлик Самуэл Севиан билан, Синдоров ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашаётган Данил Дубов билан рақобатлашади. Онлайн тарзда ташкил этиладиган турнирда дунёнинг энг кучли шахматчилари кейинги босқичга йўлланма олиш учун кураш олиб боради.
Умумий мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир 10+0 рапид йўналишида ўтказилиб, 16 нафар иштирокчи икки имкониятли тизимда куч синашади. Яъни, икки бор мағлубиятга учраган шахматчи мусобақани тарк этади.
Мусобақалар онлайн тарзда 26 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА