Абдурахманов Олим Неъматуллаевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Очиқ каналлардаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатини оптимал бошқаришнинг математик моделларини такомиллаштириш (Жанубий Мирзачўл магистрал канали мисолида)” мавзусида
Абдурахманов Олим Неъматуллаевичнинг 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” ихтисослиги бўйича “Очиқ каналлардаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатини оптимал бошқаришнинг математик моделларини такомиллаштириш (Жанубий Мирзачўл магистрал канали мисолида)” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/T.01.08 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 19 ноябрь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100167, Тошкент шаҳри, Темирйўлчилар кўчаси 1-уй, Тошкент давлат транспорт университети.
Тел.: (+99871) 299-00-01
e-mail: rektorat@tstu.uz