Маҳаллий хомашёдан рақобатбардош маҳсулот
“Наманганмаш” акциядорлик жамиятида янги турдаги задвижка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
“Наманганмаш” акциядорлик жамиятида янги турдаги задвижка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бизнес лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саноат корхоналари имкониятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Шу пайтга қадар хориждан валюта ҳисобига келтирилаётган задвижкалар “Оҳангарон цемент заводи” акциядорлик жамиятининг эҳтиёж ва таклифи асосида ўзлаштирилди. Наманганлик мутахассислар томонидан тайёрланган маҳсулот пишиқлиги ва қулайлиги билан хорижникидан асло қолишмайди.
– Мамлакатимиздаги нефть ва газ саноати ҳамда энергетика корхоналарини 40 дан ортиқ турдаги задвижкалар билан таъминламоқдамиз, – дейди корхона бўлим бошлиғи Л.Қорабоев. – Уларнинг асосий қисми маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётир. Жорий йилнинг ўтган даврида буюртмачиларга 4 миллиард 838 миллион сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоиз кўпдир.