2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади
– Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади.
Иқтисодиётда юқори ўсиш суръати сақланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади. Саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади.
Ёшлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда стартап, венчур ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади.
Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим йўлга қўйилади.
– Буларнинг ҳисобига келгуси ўн йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг долларлик маррадан ошади, – деди Президентимиз.
ЎзА