Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш давлат бюджетига қўшимча юкламаларнинг ошишига сабаб бўлаётганини таъкидлади. 

Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция ва ташқи салбий омилларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини юмшатиш мақсадида аҳолининг заиф ижтимоий қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирларни давом эттириш тадбирлари бюджет харажатлари кутилгандан юқорироқ бўлишига эҳтиёж туғдирган. 

Қонун мамлакатимизни ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлардаги долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш юзасидан қабул қилинган Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Амалга оширилаётган тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш ва қўшимча харажатлар манбаларини аниқлаш зарурати юзага келгани қайд этилди.

Қонун билан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уйларда ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағ ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, бюджет маблағларининг мақсадли, самарали сарфланишини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилмоқда.

Сенаторлар 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил учун мўлжалланган давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилмоқда