English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский ва Макрон телефон орқали гаплашди
09:56 / 2022-10-03

Украина ва Франция Президентлари Владимир Зеленский ва Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқот қилиб, Киевнинг НАТО аъзолигига тезроқ қабул қилиниши ва бошқа масалаларни кўриб чиқишди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

“Украина хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги асносида Зеленский давлатимизнинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризаси масаласини кўтарди. Раҳбарлар келаси ҳафта Прагада Европа сиёсий ҳамжамияти саммити ва Европа кенгаши норасмий йиғилишини ўтказишни муҳокама қиладилар”, дейилади баёнотда.

Украина етакчиси Макронга Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтириш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

Икки давлат етакчилари суҳбат давомида Запорожье атом станцияси, Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида бўлиб ўтган Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ҳақида ҳам баҳс этдилар.

Зеленский, шунингдек, тўққизта шарқий Европа давлати раҳбарига Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлагани учун ижтимоий тармоқ орқали миннатдорлик билдиргани маълум қилинди.


ЎзА