English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Россия: атомчилар касаба уюшмалари ҳамкорлик қилади
23:00 / 2019-10-30

Тошкентда Ўзбекистон нефть-газ ва геология соҳаси ходимлари касаба уюшмаларининг республика кенгаши ва Россия атом энергетикаси ва саноати ходимлари касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.


Тошкентда Ўзбекистон нефть-газ ва геология соҳаси ходимлари касаба уюшмаларининг республика кенгаши ва Россия атом энергетикаси ва саноати ходимлари касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, касаба уюшмалари мақсадларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий-меҳнат муносабатларини ривожлантириш, атом энергосаноати комплекси ташкилотларининг ижтимоий ва бошқа аҳамиятли лойиҳаларда иштирок этишга кўмаклашилади.

Томонлар энергетика саноатида ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тажриба ва маълумотлар алмашиш ҳақида келишиб олди.

Битимни нефть-газ ва геология соҳаси ходимлари касаба уюшмаларининг республика кенгаши раиси Шуҳрат Қурбонов ва шу кунларда Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган РПРАЭП раиси Игорь Фомичев имзолади.

Битим доирасида имзоланадиган қўшма тадбирлардан бири 2020 йилнинг майида Самарқандда бўлиб ўтадиган хавфсизлик маданияти бўйича семинар ва меҳнатни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Россия касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликка 2018 йилнинг сентябрида имзоланган Ўзбекистон ҳудудида АЭС қурилиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битим туртки бўлди.

2019 йил апрелда РПРАЭП таклифига кўра Шуҳрат Қурбонов бошчилигидаги делегация Москвага сафар қилган эди. Сафар давомида касаба уюшмалари фаоллари билан учрашув ва бу мамлакатдаги АЭСларни бориб кўриш кўзда тутилган эди.

Игорь Фомичевнинг жавоб сафари давомида учрашув ва музокаралар туркуми ўтказилди ва уларда мутахассисларни тайёрлаш, хавфсизлик маданияти, меҳнат муҳофазаси ва атом соҳаси ходимларининг ижтимоий кафолатлари муҳокама қилинди. Россия касаба уюшмалари етакчиси Самарқанд, Бухоро ва Тошкентнинг касаба уюшмалари фаоллари, “Ўзатом” агентлиги вакиллари билан учрашди. Шунингдек “Москва муҳандислик-физика институти“ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали фаолияти билан танишди.