English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий бешкураш: ҳамюртларимиз нуфузли мусобақада 5 медални қўлга киритди
15:16 / 2023-08-20

Жанубий Корея очиқ чемпионатида Ўзбекистон ёш беш курашчилари шиддатли беллашувлар натижасига кўра, 3 та олтин, 2 та кумуш медалга эга чиқди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Замонавий бешкураш бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада Япония, Қирғизистон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари  совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Музайяна Муродалиева, Аслиддин Бахтиёров, Азиз Мўминов, Сабина Йўлдошева эришган натижалар мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА