English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори ультрабинафша нурлари хавфлими? (+видео)
19:21 / 2023-07-17

Айни кунларда юртимизда қуёшли, иссиқ давр авж палласида. Ундан тарқалаётган кўзга кўринмас ультрабинафша нурлар эса инсон саломатлиги учун кони фойда. Шунингдек, қуёш нури инсон саломатлиги учун энг керакли бўлган Д витаминининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Аммо қуёш нури фойдали бўлиш билан бирга, ўзига яраша зарарли томонлари ҳам бор.

Қуёшдан тарқалаётган ультрабинафша нур таъсирида баъзи одамларнинг териси қораяди, баъзиларда эса қизариш, шиш, қичишиш каби клиник кўринишда кечувчи тери касалликлари, яъни фотодерматозлар намоён бўлади. Фотодерматозлар ўлкамиз иқлимига хос бўлган касаллик ҳисобланади. Касалликнинг илк аломатлари баҳор ва ёз ойларида, яъни иссиқ қуёшли кунларнинг бошланиши билан номоён бўлади. Бунда қуёш нури таъсир этадиган соҳалар (юз, бўйин, кўк­рак қафасининг олди қисми, қўл ва оёқларнинг очиқ қисми)да тошмаларнинг тошиши кузатилади. Қуёш нури таъсирида узоқ муддат бўлиш юз, бўйин ва кўкрак терисида (қуёш нури таъсиридаги соҳалар) ажин, доғ ва сепкилларнинг пайдо бўлиши ва кейинчалик эса уларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Ушбу ҳолатлар ҳақида батафсил шифокор  дерматолог косметолог Баҳодирхон Обиддинхоновдан эшитсак.  

Батафсил:

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dkd52WdYcC8" title="Юқори ультрабинафша нурлари хавфлими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА