English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик
10:29 / 2023-09-20

Андижон давлат университетида ёшларни экстремистик, террористик ва миссионерлик ғояларидан асраш, уларнинг ана шу ғояларга қарши маънавий иммунитетини юксалтириш, интернетдаги ахборот ва маълумотлардан ўринли фойдаланиш масалаларига бағишланган маънавий-маърифий, тасвирий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳматилло Арзиев, университет ректори, профессор Акрамжон Юлдашев, вилоят ИИБ бошқармаси вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, тьютор ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда жамиятни диний ақидапарастлик ғояларининг салбий таъсиридан сақлашда аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-маърифий билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган тарғибот тадбирларнинг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди. 

[gallery-13637]

Тадбирда сўз олган маърузачилар юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, буюк аждодларимиз ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, юртимиз тинчлиги, осойишталиги улуғ неъмат эканлиги, халқимизнинг фаровон ҳаётини, миллатлараро дўстлик ва тотувликни тарғиб этувчи ғояларини қадрлаш, асраб-авайлаш, Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги, равнақи учун ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимизнинг ҳам инсоний, ҳам фуқаролик бурчи эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги тарғибот ҳамда ёшлар билан ишлаш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбир сўнггида иштирокчиларга экстремистик, террористик ва миссионерлик, унинг ғоялари таъсирига тушиб қолиш, тарқатишнинг салбий оқибатлари ҳақидаги кинофильм намойиш этилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.