English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар сайли таассуротларга бой бўлди
18:59 / 2023-03-03

Юқори Чирчиқ тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида "Хуш келдинг баҳор!" шиори остида "Сумалак сайли" ўтказилди.

Байрам дастурлари доирасида кун давомида баҳорий миллий таомлар тайёрлаш, варрак сайли спорт мусобақалари, китобхонлик ва интеллектуал ўйинлар, ҳарбий техникалар кўргазмалари ва бир қатор кўнгилочар байрам дастурлари ўтказилди.  

– Ҳудудимизда ёшлар 545 та, шундан ишсиз ёшлар 12 тани ташкил этади, – деди “Гулистон” маҳалласи ёшлар етакчиси Бахтиёр Достов. – Уларнинг 6 нафарига тикув машинасини субсидия асосида олиб бердик. Шунингдек, 7 нафар ёшларга ҳарбий хизмат шартномасининг тўлови тўлаб берилди. Бугунги сайлда ҳам улар фаол қатнашяпти. Хусусан, турли ижтимоий лойиҳаларда айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб натижаларга эришяпмиз.  

Тадбир доирасида туман ҳокими Ускенбой Атемов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов ҳамда фаоллар ва ёшлар иштирокида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акциясига доирасида турли навдаги дарахт кўчатлари экилди.  

Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу каби оммавий тадбирлар давом этмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.