Ёш хоккейчиларимиз қитъа чемпионатида қатнашмоқда
Айни кунларда Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда хоккей бўйича U-17 ёш тоифасида Осиё чемпионати басҳлари бўлиб ўтмоқда.
Қитъанинг 6 та жамоаси иштирок этаётган чемпионатнинг илк баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Турманистон вакиллари билан рўбарў келди.
Кеча, 11 март куни ўтказилган 1-тур учрашувида ҳамюртларимиз туркманистонлик тенгқурларига имконият қолдирмади. Бу, ҳисобда ҳам акс этди - 5:0.
Истеъдодли хоккейчи ёшларимиздан Альберт Дадахўжаев, Жасурбек Рустамхонов ва Абдуқаюм Абдувосиқов киритилган шайбалар муаллифи бўлди. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов мазкур учрашувнинг энг яхши хоккейчиси, деб топилди.
Қитъа чемпионатининг навбатдаги 2-турида терма жамоамиз аъзолари Эрон жамоаси билан куч синашади.
Мусобақалар 17 мартга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА