English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” ғолиблари тақдирланди
12:10 / 2023-12-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” танловларининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётида фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини муҳофазалаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор жамият фаровонлигини юксалтиришга замин бўлмоқда. Кейинги йилларда бу йўналишда 2 та муҳим ҳужжат – “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги  ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

[gallery-14844]

Бу йўналишда амалга оширилаётган ҳуқуқий ва ташкилий ишлар натижасида хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, илм-фан, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаоллиги ошмоқда.

“Гендер тенглик фаоли” миллий танловини ташкил этишдан мақсад бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни чуқур таҳлил ва тарғиб этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, жамият ҳаётида фаоллигини янада оширишдан иборат.  

Танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан фаол ташаббускор хотин-қизлар иштирок этди. Уч босқичдан иборат ушбу танловларнинг туман шаҳар босқичлари октябрь ойи давомида ҳудудларда ўтказилди. Ноябрь ойида ҳар икки танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.  

Тантанали тақдирлаш маросимини вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова очиб берди ва танловнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.  

Бу йилги “Йил аёли” миллий танловида вилоят ҳудудларидан 78 нафар аёл иштирок этган бўлса, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловига 31 нафар талабгор ҳужжат топширган. Вилоят босқичига ўтган номзодлар ишлари 10 та номинация бўйича танлов комиссияси томонидан ўрганилиб, ғолиблар аниқланди.  

Маросимда миллий танловларнинг “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” каби 11 та номинация бўйича вилоят босқичи ғолибларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА