English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” лойиҳаси: барча бирдек фаол
21:39 / 2022-11-23

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлим бошқаруви, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва ННТ “Юксалиш” ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.

– Халқимизда битта дарахт кессанг мингни эк, деган доно нақл бор, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлим бошқаруви раиси Нурали Махматов. – Мана икки йилдирки бевосита Давлат раҳбари ташаббуси билан яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Кенг кўчалар бўйларига минглаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ушбу лойиҳада ёшу қари бирдек иштирок этмоқда. Биз ҳиссамиз қўшилишини истадик ва 100 дан зиёд кўчатлар ўтқаздик.

Ўлмас Баротов, ЎзА.