Япониянинг Кюсю ороли яқинида кучли зилзила
Япониянинг Кюсю оролидаги Миязаки музофоти яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди ва цунами хавфи эълон қилинди.
Мамлакат бош метеорология агентлиги маълумотига кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан 16.43 да кузатилган. Зилзила манбаи Тинч океанининг бир қисмидаги Хюга-Нада денгизида, 30 километр чуқурликда қайд этилган.
Кагосима префектурасида беш магнитудали силкиниш сезилган. Қурбонлар ва вайронагарчилик ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳодисадан сўнг Кюсю ороли шарқий қирғоғи, шунингдек Сикокунинг ғарбий ва жанубий ҳудуди учун цунами хавфи эълон қилинди.