English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Осиё футболидаги юксалишни кўрсатди
09:54 / 2022-11-24

Қатарда давом этаётган жаҳон чемпионати янги рекордлари-ю, шов-шувлари билан ҳали кўп бора тилга олиниши шубҳасиз.

Бу, “Е” гуруҳида Япония жамоасининг Германия термасини 2:1 ҳисобида доғда қолдирганида, Испания Коста-Рика термасини хоккей ҳисобида(7:0) мағлубиятга учратганида ва бошқа ҳолатларда янада ёрқинроқ аён бўлмоқда.  

Ортда қолган учрашувларнинг эътиборли жиҳати, Саудия Арабистонидан кейин Япония немис жамоасини мағлуб этиб, Осиё футболида юксалиш юз бераётганини, улар дунёнинг исталган футбол жамоасига муносиб қаршилик қила олишини кўрсатди.

Шунингдек, кеча “Ғ” гуруҳида ўтказилган Марокаш-Хорватия учрашувида дарвозалар дахлсиз қолган бўлса, Бельгия терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Канадани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.  

Бугун, 24 ноябрь куни жаҳон чемпионатининг “G“ ва “H” гуруҳларидаги ўйинлар ўтказилади. Унда “G“ гуруҳидаги Швейцария – Камерун ва Бразилия – Сербия, “H” гуруҳидаги Уругвай – Жанубий Корея, Португалия – Гана ўйинлари бўлиб ўтади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА