
ФОТОРЕПОРТАЖ
Истиқлол байрами арафасида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яна бир йирик лойиҳа ишга туширилди.
“Жаҳон евро сервис” масъулияти чекланган жамияти тасарруфига туман ҳокимининг қарорига асосан, Поромон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши ҳамда тош олиш ҳавзаси (карьер) учун 18 гектар ер майдони ажратиб берилган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун 100 миллиард сўм маблағ сарфланди. Ишлаб чиқаришга Хитой давлатидан келтирилган технологик ускуналар жорий этилди. Натижада 250 та иш ўрни яратилди.
Кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1000 тонна, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг тоннани ташкил этган заводда айни пайтда 450 маркадаги цемент тайёрланмоқда.
[gallery-8615]
Ташаббускор 2023 йилдан бошлаб 400 ва 500 маркали цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича иш олиб бормоқда.
Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб цемент заводини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари сонини яна 300 тага, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 900 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Корхонанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА