Янгиободда 16 нафар болажоннинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокими ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида 16 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйлари ўтказилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтган тўй тадбирида болажонларни келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган комил шахс бўлиб камол топишлари, Ватанига садоқатли, зиёли инсонлар бўлиши учун дуо қилинди.
16 нафар тўй боланинг оила аъзолари ва меҳмонлар учун тўкин тўй дастурхони ёзилиб, болажонларнинг ҳар бирига туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда “Меҳр шафқат” жамғармаси томонидан қимматбаҳо совғалар улашилди.
Куй-қўшиқ ва жозибали рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА