Бугун Фарғона вилоятидаги 719400 нафар ўқувчиси бўлган 956 та мактабда биринчи қўнғироқ янгради. Улар албатта келажакда юртнинг муносиб фарзандлари бўлиб тарбияланишади.
Бунинг учун давлат барча имкониятларни ишга солиб билим ва таълим олиш учун зарур шароитларни яратмоқда.
2024 йилнинг ўзида вилоятда 21 та хусусий мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилди. Масалан, Фарғона шаҳридаги Регистон хусусий мактаби вилоятда фаолият кўрсатаётган 85 нодавлат таълим муассасаларидан биридир. Бу ерда 1-11 синфларга 500 нафар ўқувчилар жалб этилди. Унда инглиз тили, IT, математика чуқурлаштириб ўқитилмоқда. У 812 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 55 та синф хоналари, кутубхона, стадион, фаоллар зали ҳамда ошхона мавжуд.
[gallery-19093]
Биринчи қўнғироқ тантаналарида вилоятнинг машҳур кишилари, олимлар, меҳнат қаҳрамонлари, спортчилари иштирок этиб, фарзандларга ўз ҳаётлари мисолида билим олиш, интилиш, ватанни севиш ҳақида гапириб бердилар.
Биринчи қўнғироқ. Унинг садоларидан ҳам ёқимлиги борми? Биринчи дарс ҳам уларнинг ёдида бир умр қолади. Чунки у Ўзбекистон мустақиллиги мавзусига бағишланган эди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NbPIuUJlIiI" title="Yangi oʻquv yili, yangi maktablar..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳаммаджон ОБИДОВ, Элёр ОЛИМОВ (сурат+видео), ЎзА