English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги меҳнат кодексида нималар ўзгарди
12:56 / 2023-05-16

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг 28 октябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида” ги қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 1 май санасидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирди.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармалари ҳамда ҳудудий тизим ташкилотлари ходимлари учун янгиланган Меҳнат Кодексининг мазмун-моҳияти, ундаги янгича тартиблар, интизомий қоидаларга бағишланган семинар ташкил этилди. ZООМ платформаси орқали кенгайтирилган тартибда ўтказилган семинарда бошқарма раҳбарияти, туман, шаҳар бўлимларининг мутахассислари ва инспекторлари қатнашди.  

Семинар иштирокчиларига маъмурий ислоҳотлар жараёнида янги таҳрирдаги Кодекснинг кучга кириши билан меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш кабилар бўйича тушунтириш берилди. Фуқаролик хизматида меҳнат муносабатлари муҳим ўрин тутади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида бир қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар акс этган. Тадбирда мазкур ўзгаришларнинг аксарияти атрофлича тушунтирилди. Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмалари раҳбарлари фаолиятида дуч келаётган қатор масалалар таҳлил қилинди.  

Шунингдек, бошқармаларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мутахассислари томонидан ходимларга ижро-интизомига риоя қилиш, одоб-ахлоқ ва ички меҳнат-тартиб қоидаларига амал қилиши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиши каби масалалар бўйича огоҳлантирилди. Ходимларга иш вақтида хизмат интизомининг бузилиши, тамагирлик ва бошқа коррупцион ҳолатларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА