English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа доирасида 40 миллион доллар иқтисод қилинишига эришилади
11:36 / 2023-09-12

Автомобиль йўллари қўмитасида Осиё тараққиёт банкининг баҳолаш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси доирасидаги молиялаштириш шартлари бўйича музокараларни Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов олиб борди.

Қайд этилишича, битимнинг амал қилиш муддати 25 йил бўлиб, шундан 5 йили имтиёзли давр ҳисобланади. Лойиҳа имтиёзли кредит асосида молиялаштирилади. Мажбурий тўловлар камайиши эвазига 40 миллион доллар иқтисод қилинади. Музокара якунида томонлар ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги бир қанча лойиҳалар, жумладан, А-380 “Ғузор —Бухоро — Нукус — Бейнеу” автомобиль йўлининг 581 — 673 ва 673 — 698 км қисмларини реконструкция қилиш” лойиҳаларини амалга оширишда қўмита билан самарали ҳамкорлик қилган ва республикада йўл инфратузилмаси ривожига катта ҳисса қўшган соҳа вакили  Паван Каркининг ваколат муддати якунига етиши муносабати билан унга эсдалик совғалари топширилди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА