English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхонага пресс-тур
16:27 / 2023-10-04

Қибрай туманида янги ишга туширилган саноат вентиляцияси ва ҳаво тозалаш микроиқлим тизимлари тайёрловчи корхонага “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Охирги пайтларда кичик бизнес вакилларининг илғор ташаббус ва изланишлари орқали янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, иқтисодиёт тармоқлар ҳамда аҳолининг эҳтиёжлари учун арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Президентимизнинг 8 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо “TECHNOTERMO” корхонасида янги саноат қувватлари ишга туширилди.

– Лойиҳа қиймати қарийб 2 миллион долларни ташкил этади, – дейди корхона раҳбари Вадим Тен. – Бу ерда йилига 2 минг дона вентиляция ва микроиқлим тизимлари ишлаб чиқарилади. Айни пайтда бу ерда 50 га яқин янги иш жойи ҳам яратилди. Маҳсулотларимизга ички бозорда талаб катта. Сабаби йил сайин барча ҳудудларда янги давлат ва жамоат бинолари қурилмоқда.

Пресс-турда ушбу қувватларнинг нафақат мамлакат иқтисодиёти, балки саноат корхоналарида, хусусан, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар учун катта аҳамиятга эга экани ҳақида маълумот берилди. “Замонавий қурилиш бозори тенденцияларини ўзида акс эттирувчи саноат вентиляция ва ҳаво тозалаш микроиқлим тизимлари” мажмуини бир жойга жамлаган мазкур корхонада ҳозир маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоиздан ошган.

[gallery-13867]

Мутахассислар журналистларга энергия самарадорлиги юқори бўлган, сифатли саноат вентиляция тизимлари, иситиш ва совутиш технологиялари асосидаги ишлаб чиқариш жараёнларини намойиш этди.

А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат),

ЎзА мухбирлари