English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
WBО рейтингида боксчиларимизнинг натижалари яхшиланди
22:25 / 2023-08-20

WBО август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасида ўтган ойдаги 2- ўрнини сақлаб қолди.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида бораётган Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилиб 6 - ўринни эгаллаган бўлса, Отабек Холматов ярим енгил вазн тоифасида 14 - ўриндан жой олди.  

Шунингдек, Шоҳжаҳон Эргашев суперенгил вазнда 3- ўринга  кўтарилиб олди. Рейтингда Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида 7 - , Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида 13 - , Бектемир Мелиқўзиев эса ўтган ойдаги сингари 9 - поғонадан ўрин эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА