English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Wall Street Journal Истанбулда бўлиб ўтган “буғдой масаласи” бўйича музокараларнинг тафсилотларини маълум қилди
10:35 / 2022-07-14

Истанбулда эришилган “буғдой масаласи” бўйича келишув қисман миналардан тозалаш ва ўт очишни тўхтатишни назарда тутади, деб хабар бермоқда Wall Street Journal газетаси манбаларга таянган ҳолда.

Туркия, Россия, Украина ҳарбий делегациялар билан БМТ делегацияси ўртасида “буғдой масаласини” ҳал қилиш  бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар чоршанба куни якунланди. Аввалроқ айрим манбалар учрашувда консенсусга эришилишига умид катта эканини таъкидлаган эди.  

Музокаралар якуни бўйича Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Истанбулда мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Украина ва Россия делегацияси “буғдой масаласи”ни муҳокама қилиш учун келаси ҳафтада яна Туркияда учрашади.  

Манбаларнинг келтиришича,  келишувнинг техник деталларини ишлаб чиқиш керак бўлади. Шундан сўнг ушбу ҳужжат имзоланиши мумкин.