English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Самарқандликлар кубок соҳиби бўлди
09:09 / 2022-10-03

Хабар берганимиздек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида волейбол бўйича 2010 йил ва ундан кичик йилларда туғилган ўғил ҳамда қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.

Бир ҳафта давом этган баҳсларда ўғил болаларнинг 11 та жамоаси, қиз болаларнинг эса 9 та жамоаси гуруҳларга бўлинган ҳолда мамлакат кубоги учун кураш олиб боришди.

Қизғин кечган ўйинлар натижасида ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубогини Самарқанд вилояти вакиллари қўлга киритди.

Совринли ўринлар эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент вилояти жамоаларига насиб этди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам самарқандлик барчинойлар пешқадамликка эришди. Кейинги поғоналар Наманган ва Жиззах жамоаларига тегишли бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА