Велопойгачиларимиз ўз ҳисобига олтин ва кумуш медалларини қўшиб қўйди

Туркияда ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган велоспортчимиз Олга Забелинская шоҳсупа тўрига кўтарилди.
Велоспортнинг шоссе тури бўйича 91 км. масофадаги гуруҳ пойгасида Олга марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва мусобақа олтин медалига эга чиқди.
Шунингдек, ушбу йўналишда Маргарита Мисюрина финишга иккинчи бўлиб келди ва кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа велопойгачиларимиз делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин ва кумуш медалларни қўшиб қўйди.
ЎзА