English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар”лар тақдирланди
19:47 / 2022-11-30

Бугун ёшлар ўртасида ҳарбий соҳага қизиқувчилар кўп. Ёшларни соҳага жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бунга имкон бермоқда. Буни “Ватанпарвар” ташкилоти Яккабоғ туман ўқув спорт техника клубида тарбияланаётган ёшлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Яқинда “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилган куннинг 31 йиллиги муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккабоғ тумани бўлинмаси ҳамда туман касаба уюшмаси ҳамкорлигида ўқув спорт техника клубида ташкилот ходимлари ва гуруҳ ўқувчилари ўртасида “Моҳир мерган” спорт мусобақаси ва давра суҳбати ташкил этилди.

Мусобақада иштирокчилар ўзларининг мерганлик маҳоратини намойиш этди. Якунда мусобақада иштирок этган ишчи ходимлар ва ўқувчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.