English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватандошларимиз томонидан Озарбайжонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди
22:19 / 2019-10-30

Озарбайжон Республикасининг пойтахти Баку шаҳрида “Яшил сайёра” халқаро экология мактаби бўлиб ўтди.


Озарбайжон Республикасининг пойтахти Баку шаҳрида “Яшил сайёра” халқаро экология мактаби бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Озарбайжон, Белоруссия, Молдова, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва каби давлатлардан 115 нафар ёшлар, шу қаторда ўзбекистонлик фаол ватандошларимиз ҳам иштирок этди.

Маълумот учун: мазкур тадбир Озарбайжон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирлиги томонидан ўтказилган Осиё ёшлари орасидаги йирик халқаро экология мактаби ҳисобланади. Уни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳит билан боғлиқ фаолиятни режалаштиришда инновацион ёндашувлардан фойдаланиш, жамоатчилик эътиборини экологияни муҳофаза қилишга жалб қилиш бўйича тажриба алмашишдан иборат.

Тадбирнинг очилиш маросимида МДҲ мамлакатларининг маданияти, санъати ва миллий ошхонаси намойиш этилди. Унда Ўзбекистоннинг миллий ошхонаси иштирокчилар орасида катта қизиқишга сабаб бўлиб, кечанинг энг яхши ошхонаси деб эътироф этилди.

photo5318949209912749546.jpg

Шунингдек, олти кун давом этган мазкур тадбирда ватандошлар томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилиниб, иштирокчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган тарғибот материаллари тарқатилди.

“Тадбир иштирокчилари Баку шаҳридаги “Экопарк” ҳамда “Экосфера” мактабида бўлиб, шаҳардагиэкологик ҳолат ҳамда экотуризм йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга келишиб олдик” – дейди ватандошларимиз Толипов Азамат ва Нодирбек Ҳуррамов.

Тадбир якунида барча иштирокчилар Озарбайжон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирлигининг сертификат ва махсус дипломлари билан тақдирландилар.

photo5318949209912749547.jpg

photo5318949209912749549.jpg

photo5318949209912749550.jpg