English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Global Tour 2023"нинг тўққизинчи босқичида ғолиблар аниқланди
17:47 / 2023-12-07

“Universal Horses Stable” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023" мусобақасининг тўққизинчи босқичи ўтказилди.

Халқаро турнирнинг бу галги мусобақаларида Ўзбекистон ва Беларусь спортчилари олти йўналишда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизиқарли ўтган баҳслар якунида ўз йўналишлари бўйича Оқил Собиржонов, София Ташматова, Саидамирхон Турғунбоев, Ҳумоюн Абдуллаев, Сергей Антонович “Uzbekistan Global Tour 2023" мусобақасининг тўққизинчи босқичида бош совринга эга чиқишди.

Мусобақада ғолиб ва совриндорликка эришган чавандозлар қимматли рейтинг очколарини жамғариш билан бир қаторда ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Т. Рўзиев, ЎзА