English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жойлар учун ижара нархининг ошиши қайси омилларга боғлиқ?
15:18 / 2024-09-10

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари таҳлилига кўра, 2024 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари ошгани кузатилган.

Таҳлилларга асосан бунга бир қанча омиллар, жумладан, сентябрь ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатган.

Хусусан, мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июль ойидагига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошди. Ўртача таъмирланган уй-жой ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар ушбу турдаги уйлар ижара нархларига таъсир кўрсатди.

2024 йилнинг август ойида ижара нархлари июль ойидагига нисбатан ўртача таъмирланган уйлар: 1 хонали 1,3,  

2 хонали 2,1, 3 хонали 1,7, 4 хоналилари эса 2,5 фоизга ошди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА