
Уругвай прокуратураси Интерпол канали бўйича мазкур Жанубий Америка мамлакатининг фуқаролигини олиш учун қалбаки ҳужжат тайёрлашда гумонланаётган Россия фуқаросига халқаро қидирув эълон қилди.
Бу ҳақда душанба куни El País газетаси ушбу иш устида тергов олиб бораётган прокурор Габриэлу Фоссатига таяниб ёзмоқда.
Унинг таъкидлашича, прокуратура қидирув эълон қилинганлар рўйхатини кенгайтириши мумкин. Бироқ, нашр Россиянинг қанча фуқароси ушбу рўйхатга киитилганига аниқлик киритмаган.
Ўтган ҳафта Уругвай полицияси ҳужжатларни қалбакилаштиришда алоқаси бор, деб гумонланаётган мамлакат президенти Луиса Лакалье Поуни қўриқлаш хизмати бошлиғи Алехандро Астесианони ҳибсга олган эди. Тергов идораси уни Уругвай фуқаролигини олишни истаганларнинг туғилганлик бўйича гувоҳномасини қалбакилаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ иштирокчиси, деб ҳисобламоқда. El País маълумотига кўра, жиноятчиларнинг мижозлари орасида Россия фуқаролари ҳам бўлган.