Улуғбек Рашитов Олимпиададаги юришини муваффақиятли бошлади
Францияда ўтаётган Олимпия ўйинларида таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳси бошланди.
Унда мамлакатимиз шарафини амалдаги Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ҳимоя қилмоқда.
Улуғбек мусобақадаги иштирокини нимчорак финал босқичидан бошлади ва илк баҳсда Ло Вай Фунг (Ҳонг Конг) билан рақобатлашди. Ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари орқали таэквондочимиз беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди.
Энди Улуғбек Рашитов чорак финал босқичида хитойлик Лян Юшуай билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА