Украина ғалла экспортини назорат қилувчи марказ ташкил этилади

Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирокида ўтказилган тўрт томонлама музокараларда Украина буғдой экспортини назорат қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, томонлар Украина буғдой экспортида савдо кемаларининг хавфсизлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқишга келишиб олган. Музокаралар бўйича якуний ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, дейилади "Anadolu" ахборот агентлиги хабарида.
Хабарда эслатилишича, кеча – 13 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ ҳарбий департамент вакилларининг ёпиқ учрашуви ўтказилган эди. Учрашув Туркия ҳарбий объектларидан бирида бўлиб ўтган.Тадбирни ОАВда ёритишга рухсат берилмаган.