English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонда парламентга ва ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказилади
20:53 / 2023-03-25

Эртага Туркманистонда парламент (межлис)га, шунингдек вилоят, туман, шаҳар халқ кенгашлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов бўлиб ўтади.

Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия маълумотига кўра, сайловчилар еттинчи чақириқ парламент, бешинчи чақириқ вилоят, этроп ва шаҳар халқ маслаҳати, тўққизинчи чақириқ генгеш депутатларини сайлайди.

Республика бўйича жами 2644, мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида қўшимча 42 сайлов участкаси очилади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Туркманистон парламентида 125, вилоят халқ маслаҳатида 240, этрап ва шаҳар кенгашларида 960, генгешларда 5897 ўрин мавжуд. Парламент сайловига 3 сиёсий партиядан – ҳукмрон Демократик, Саноатчилар ва тадбиркорлар ҳамда Аграр партиялардан номзод кўрсатилган. Бундан ташқари фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан мустақил номзодлар ҳам бор. Парламент таркибига кириш учун жами 258 киши – сиёсий партиялардан 175 ва мустақил 83 номзод кураш олиб боради. Вилоят ва Ашхобод халқ маслаҳати депутатлигига 515, этроп ва шаҳар халқ маслаҳатига 2001, генгешларга 12 минг 980 номзод рўйхатга олинган.

Парламент депутатлари, халқ маслаҳати ва генгеш аъзолари беш йил муддатга сайланади.

Туркманистонда жами 3 496 475 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 75 606 нафари биринчи марта овоз беради. Сайловга 2855 хорижий кузатувчи, хусусан, БМТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ЕХҲТ вакиллари юборилган.

ЎзА